Хитой коронавирусга чалинган беморни даволашга қанча пул сарфлаши маълум бўлди
Хитойда COVID-19 га чалинган битта беморни даволашга ўртача 21,5 минг юань (3 минг доллардан ортиқ), коронавирусдан қийналаётган оғир беморни даволашга эса 150 минг юань (21,3 минг доллардан ортиқ) кетади, дея маълум қилди ХХР тиббий таъминот идораси тиббий хизматларни бошқариш масалалари бўйича департамент раҳбари Сюн Сяньцзюнь.
«6 апрель ҳолатига кўра COVID-19 ташхиси тасдиқланган битта беморни стационарда даволашга кетадиган харажат тахминан 21,5 минг юанга етди. Айни вақтда коронавирусдан қийналаётган оғир беморни даволаш харажати 150 минг юандан ошади, камдан-кам вазиятларда ўта оғир аҳволдаги беморларни даволашга бир неча юз минг, баъзида 1 миллион юандан ортиқ харажат қилинди», — деди Сюн Сяньцзюнь. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
Сюн Сяньцзюннинг таъкидлашича, 6 апрель ҳолатига кўра мамлакатнинг барча ҳудудларида ташхиси тасдиқланган ҳамда касалликка чалинганлиги гумон қилинган кишиларни текширувдан ўтказиш ва даволашга кетган умумий харажат 1,48 миллиард юандан (211 миллион доллар) ошди, тиббий суғурта харажатнинг 990 миллион юань, яъни 66,6 фоизини қоплайди.
Шунга қарамай, харажатлар бўйича рақамлар ҳали якунига етгани йўқ, негаки тузалган кишилар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган, устига-устак, ҳали-ҳануз муолажа олаётганлар жуда кўпчиликни ташкил этади, улар орасида оғир беморлар ҳам бир талай, шу боис келгусида коронавирусни даволашга кетадиган харажатнинг ўртача қиймати кўтарилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter