Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда кир ювиш корхонаси ходимида топилган вирус туфайли 100 миллион киши карантинга олинди

Хитойда кир ювиш корхонаси ходимида топилган вирус туфайли 100 миллион киши карантинга олинди

АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтгани ҳақида маълумот берилган эди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлаётганмиш. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкинми?
— Чет эллик ҳамкасбларимиз билан деярли ҳар куни алоқада бўлиб, тажриба алмашиб турибмиз. Ҳозирги кунда иккинчи тўлқин ҳақида ахборотлар йўқ. Хитойнинг Хейлунзянь провинциясида кир ювиш корхонасининг хизматчисида коронавирус аниқланиб, 100 миллионга яқин фуқаролар карантинга олинган. Лекин бу иккинчи тўлқин дегани эмас.

— Қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилган ҳудудларда карантин даражаси қайси ҳолларда юмшатилиб, бошқа рангга ўтиши мумкин?
— Карантин тоифаси янгидан аниқланган касалланиш ҳолатлари камайиб, соғайганлар сони кўпайиб бориши билан қизил ранг сариққа ўзгариши мумкин. Янгидан аниқланган ҳоллар батамом тугаб, мавжуд беморлар тузалганда сариқ ранг яшилга ўзгаради.

— Ўғлим билан Туркияда даволаняпмиз, яқинда чартер рейс билан қайтамиз. Бу ердаги шифокорларимиз умумий карантинга рухсат беришмаяпти. Маълумотнома олиб борсак, уй карантинга рухсат бериладими?
— Махсус комиссия қарорига кўра, чартер рейсларда келган фуқароларнинг барчаси аэропортдан тўғри карантин шаҳарчасига олиб борилиши кўрсатилган. Бундай ҳолатда сиз ўзингиз даволанаётган шифокорларнинг берган маълумотномаларини Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси консуллик бўлимига юборишингиз керак. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида карантинга олиниши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали махсус комиссиянинг рухсати олингандан кейин сизга уй шароитидаги карантинига рухсат этилади.

— Врачман. 14 кун мобайнида карантин зонасида ишладим. Мен ҳам 25 миллион сўм олишга ҳаққим борми?
— «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–5969-сон Президент Фармонига асосан коронавирусга карши курашга жалб килинган, лекин бевосита беморлар билан алокада булмаган ходимларнинг ойлик лавозим маошига ҳар кунлик 6 фоизли қўшимча тўловлар жорий қилинган. Карантин муассаларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ҳам ушбу 6 фоизли тоифага киради. Ушбу тўловлар билан боғлиқ саволлар бўйича Молия вазирлигининг 71 – 203 00 50 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг