Юртимизда коронавирусдан соғайганлар 38,5 минг нафардан ошди

2020 йил 30 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41424 (+121) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 8 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 121 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2456 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter