Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда 2 минг йилдан зиёд аввалги тарихга оид скелет ва сопол қолдиқлари топилди

Ангренда 2 минг йилдан зиёд аввалги тарихга оид скелет ва сопол қолдиқлари топилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 23 апрелида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ўзининг яшаб турган уйи ҳовлисида қадимий қабр борлигини билиб қолади. Шу хусусида у 30 апрелда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар беради.

Музей ходимлари ҳовлига келиб, қабрни кўздан кечиришади. М.Бегмурадова, Ш. Рўзматов, Ў. Шодиева, М. Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар ва Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А. Ёрқулов ҳамда Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилади. Ўрганиш хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига тааллуқлилиги, яъни у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та скелет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган. Топилмаларни ўрганиш жараёнида улардан Қовунчи маданияти даврида яшаган аждодларимиз рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганлиги ҳамда буюмларда ўша даврдаги диний дунёқараш хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг