«Аватар-2» икки млрд доллардан кўп пул ишлаган 6-филмга айланди
![«Аватар-2» икки млрд доллардан кўп пул ишлаган 6-филмга айланди](http://static.xabar.uz/crop/1/3/720_460_95_1395782261.jpg)
Режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган «Аватар: Сув йўли» (Аватар-2) филмининг касса тушумлари, экранларга чиққанидан олти ҳафта ўтиб, 2 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Variety хабар берди.
Филм 598 млн долларни АҚШда, 1,4 млрд долларни хориждаги намойишлардан ишлади.
Шу тариқа кино тарихида 2 млрд доллардан ортиқ пул ишлаган филмлар сони 6 тага етди:
- «Аватар-1»
- «Қасоскорлар: Финал»
- «Титаник»
- «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши»
- «Қасоскорлар: Чексизлик уруши»
- «Аватар-2».
![](https://xabar.uz/static/uploads/58/4rfh_kzAHgRNeMWGRQHBSM6iCg9jw6EV.png)
Эътиборли томони, тарихдаги энг кўп даромад келтирган филмларнинг учтасини Жеймс Кэмерон суратга олган. Актриса Зои Салдана («Аватар»да Нейтири) энг сердаромад олтита филмнинг тўрттасида рол ўйнаган.
![](https://xabar.uz/static/uploads/58/ujTEmHN3h9pj2sCqJZ5d2euFXhF5OALP.png)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter