Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча даврларнинг энг яхши илмий-фантастик филмлари рейтинги тузилди

Барча даврларнинг энг яхши илмий-фантастик филмлари рейтинги тузилди

«Юлдузлар жанги: IV фасл — Янги умид» филмидан кадр.

Фото: 20th Century Fox

Collider портали барча даврларнинг энг қизиқарли илмий-фантастик филмлари рейтингини тузди. Унга 10 та филм киритилди.

Биринчи ўринни Жорж Лукаснинг «Юлдузлар жанги: IV фасл — Янги умид» филми эгаллади. «Бу мукаммал кўнгилочар киноасарни томоша қилиб, ундан ҳеч қанақа завқ олмаган томошабин борлигини тасаввур қилиш қийин. Чунки унда барча кутилмалар ва анъаналар мавжуд, аммо улар мукаммал тарзда уйғунлаштирилган», — дейилади хабарда.

Иккинчи ўринда — Стивен Спилбергнинг «Юра даври боғи-1» филми. «Келажакда динозаврлар ҳақида ажойиб филм яратилиши мумкиндир, аммо у буниси каби улуғвор бўла олмайди», — дейилади филмга берилган таърифда.

Кучли учликни Роберт Земекиснинг «Келажакка қайтиш» филми якунлади.

Шунингдек, рейтингга қуйидаги филмлар ҳам киритилди: «Тинч океани чегараси», «Ўргимчак-одам: Оламлар оша», «Юзсиз», «Ҳамма нарса, ҳар ерда ва бирданига», «Годзилла: Сўнгги жанглар», «Орамиздаги бегоналар» ва «Галактика қўриқчилари».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг