Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Чори бахши ярим асрдан зиёд ўзининг сеҳрли овози ва сози билан эл олқишига сазовор бўлган бахши сифатида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди.

Халқимизнинг анъанавий бахшичилик санъатини қайта тиклаш ва кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ушбу ноёб санъат сирларини ўргатишда, халқимиз келажак авлодларга ўзининг яратган достонларини мерос қилиб колдириш юзасидан олиб борган хизматлари учун 2017 йилда давлатимиз томонидан Чори бахши Умировга «Ўзбекистон Халқ бахшиси» унвони берилган.

Xabar.uz таҳрияти марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг