Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг улуғ, энг азиз» танлови ғолиблари тақдирланди

«Энг улуғ, энг азиз» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 29 августь куни пойтахтимиздаги «Зарафшон» концерт залида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайти хабарига кўра, танловнинг республика босқичига 300 нафарга яқин ижодкордан 2 мингга яқин ижодий иш келиб тушди. Хусусан, «Ёзувчиларнинг бадиий асарлари» йўналиши жами 66 нафар муаллифнинг 96 та асари, жумладан, 9 та роман, 8 та ҳикоялар тўплами, 28 та шеърий тўплам ва достон, 9 та қиссалар, 21 та бадиий публицистик тўплам ва эсселар китоблари, 1 та пъеса, 13 та ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган туркумлари танловда иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, «Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари» йўналишида 57 нафар журналистнинг 922 та иши, «Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари» йўналишида 40 нафар журналистнинг 235 та ижодий иши, «Интернет журналистикаси» йўналишида 15 нафар журналистнинг 293 та ижодий иши келиб тушган.

Фото: «Xabar.uz»

«Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари» йўналиши бўйича республика босқичига барча вилоятлардан ва Қорақалпоғистон Республикасидан жами 35 та ижодкорнинг турли йўналишдаги 355 та  ишлари келиб тушган. Шундан, 5 та ижодкорнинг 50 дан ортиқ фото асарлари, тасвирий санъат асарлари йўналишида 15 та ижодкорнинг 150 та асари, дизайн ишлари бўйича, 15 та ижодкорнинг 120 дан ортиқ  ишлари тақдим этилган.

Фото: «Xabar.uz»

«Кино санъати асарлари» йўналиши бу йил жами 22 ижодкор ўзининг 26 та асарини тақдим этган. Шундан, 4 таси тўлиқ метражли бадиий фильм, 17 таси ҳужжатли фильм, 2 таси қисқа метражли фильм ва 3 таси мультфильмдир.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар босқичларида 2 минг нафардан ортиқ ижодкор фаол иштирок этиб, 6 августдан 16 августгача ҳудудларда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимларида 200 нафарга яқин ёзувчи, шоир, журналист, рассом ва кино мутахассислари ғолиб ва совриндорлар сифатида танлов ташкилотчилари томонидан тақдирланди.

Фото: «Xabar.uz»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг