Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муғом фестивали ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Муғом фестивали ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18–25 июн кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида «Муғом олами» VI халқаро фестивали ўтказилди ва унда юртимиз вакиллари муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.

Ушбу халқаро фестивалда Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Миср каби 20 дан ортиқ давлатлардан 70 нафардан ортиқ қатнашчилар иштирок этишди.

Мазкур фестивал икки турдан иборат бўлиб, тур якунларига кўра, фестивалда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, мазкур институтнинг «Мақом чолғу ижрочилиги» кафедраси 2-босқич талабаси Шоҳжаҳон Ёриев 2-ўринни ҳамда Бухоро намунали мақом ансамбли хонандаси Дўстмурод Негмуродов 3-ўринни эгаллади.

Халқаро фестивалда ғолиб бўлган Ўзбекистонлик иштирокчиларни 2023 йил, 27 июн куни, соат 02:30 да Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.

Тантанали кутиб олиш маросимида маданият ва туризм вазири О.Назарбеков ва бошқа ижодкорлар, мақом ансамбли, раққоасалар, карнай-сурнай жамоаси оммавий ахборот воситилари вакиллари қатнашди.

Маълумот учун: «Муғом олами» VI халқаро фестивали муғом ва унга яқин бўлган мусиқалар (мақом, муқам ва бошқалар) ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда ўтказилади. Фестивалнинг ташкилотчилари Ҳайдар Алиев жамғармаси, Озарбайжон мадания ва туризм вазирлиги ва Озарбайжон композиторлар уюшмаси ҳисобланади. Мазкур фестивал биринчи марта 2009 йил 15-25 март кунлари Боку шаҳрида ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг