«Дунё садолари» фестивали объектив нигоҳида (фоторепортаж)
Андижон вилояти, Хонобод шаҳрида шу кунларда «Дунё садолари» фестивали бўлиб ўтмоқда. Xabar.uz ахборот таҳлилий порталида ушбу тадбирга бағишланган мақола эълон қилинган эди.
Қўқонда «Туркийзабон ёшлар» биринчи халқаро фестивали ўтказилмоқда
Шу кунларда Қўқон шаҳрида «Туркийзабон ёшлар» биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Кеча тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтган бўлса, бугун Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида миллий ва этноспорт мусобақалари ўтказилди.
Муғом фестивали ғолиблари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18–25 июн кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида «Муғом олами» VI халқаро фестивали ўтказилди ва унда юртимиз вакиллари муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.
«BBC World News» телеканалида Ўзбекистон туризмига бағишланган тарғибот кампанияси бошланди
Жаҳоннинг етакчи телеканали «BBC World News» томонидан бутун дунё сайёҳларининг катта аудиториясини ўзида жам қилган «The Travel Show» ҳафталик теледастури орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатувлар тез орада эфирга узатилади.
ТУРКСОЙнинг 30 йиллиги: Тошкентда туркий давлатлар санъаткорлари концерт беради
Жорий йил 6 июндан 30 июнга қадар ТУРКСОЙга аъзо давлатларда ушбу халқаро ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан нишонланадиган юбилей тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Вазир Озодбек Назарбековнинг «яширин» бизнеси ошкор бўлди
Ижтимоий тармоқларда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг «Коба санъат мажмуаси» МЧЖнинг таъсисчиси эканлигига оид хабарлар тарқалди.
Италия ва Озарбайжон ўтказилган халқаро танловлар ғолиблари тақдирланди
Жорий йилнинг 26 май куни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков вазилик тасарруфидаги Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида ўтказилган Италия ва Озарбайжондаги халқаро танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари иштирокида муҳим тадбир бўлиб ўтди
Куни кеча Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.V. – DRV) билан ҳамкорликда Германия ва Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари иштирокида «Destination forum» халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси қабул қилинади
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.
Бахшичилик фестивали бизга нималар беради? Гулистондан репортаж
Бугун Гулистонда халқаро бахшичилик фестивали бошланди. Ушбу тадбир юртимизда ўтказилаётган учинчи фестивал бўлиб, олдингилари Термиз ва Нукусда бўлиб ўтган эди. Аввалгилари сингари бунга ҳам етарлича тайёргарлик кўрилган ва ташкилотчилар анча меҳнат қилгани сезилиб турибди.