Италия ва Озарбайжон ўтказилган халқаро танловлар ғолиблари тақдирланди
Жорий йилнинг 26 май куни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков вазилик тасарруфидаги Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида ўтказилган Италия ва Озарбайжондаги халқаро танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Маълумот ўрнида, Жорий йилнинг 16-21 май кунлари Италиянинг Барлетта шаҳрида бўлиб ўтган «Città di Barletta» номли 33-Халқаро ёш ижрочилар танловида Италия, Германия, Болгария, Хитой, Канада, Россия, Бирлашган Араб Амирлиги, Украина, Таиланд, Корея, Марокаш, Сербия, Исроил, Словения, Польша, Ирландия, Арманистон каби давлатлар қатори Ўзбекистон Республикасидан Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабидан 4 нафар ўқувчиси муносиб қатнашди.
Мазкур мактабнинг 2-синф ўқувчиси Севинч Азимова 1-ўринни, 10-синф ўқувчиси Мухлиса Собитжонова 1-ўринни қўлга киритди ва Д.Амануллаеванинг «Амир Темур тушлари» асарининг ижроси учун Махсус мукофот билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
11-синф ўқувчиси Алиса Саляхова эса 2-ўринни эгаллади. 8-синф ўқувчиси Саидшоҳ Ғуломов Гран-При билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 16-23 май кунлари Боку шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро муғом фестивалида ҳам вакилларимиз муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Фестивалда вазирлик тасарруфидаги Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни, икки нафар Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, шунингдек, бир нафар Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.
«Энг ёш муғом ижрочиси» сифатида Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter