Қўқонда «Туркийзабон ёшлар» биринчи халқаро фестивали ўтказилмоқда
Шу кунларда Қўқон шаҳрида «Туркийзабон ёшлар» биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Кеча тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтган бўлса, бугун Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида миллий ва этноспорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, кун давомида ёшлар ўртасида турли мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилди ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган фестивал ҳафта охирига қадар давом этиши кўзда тутилган.
Фестивал доирасида шунингдек яна китобхонлик куни, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари, мамлакатимиздаги Элчихона консуллари билан фестивал иштирокчиларининг учрашувлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter