Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамлакатимиздаги энг яхши нодавлат телерадиокомпаниялар эълон қилинди

Мамлакатимиздаги энг яхши нодавлат телерадиокомпаниялар эълон қилинди

Фото: ЎзЭОАВМА ахборот хизмати

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ҳар йили анаъанавий тарзда ўтказиладиган «Озод юрт тўлқинлари» медиа фестивали мамлакатимиздаги энг яхши нодавлат телерадиокомпанияларни аниқлади. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА ахборот хизмати хабар бермоқда. Бу йили ушбу фестивал ЎзЭОАВМА 15 йиллиги билан ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди.
«Озод юрт тўлқинлари» медиа фестивали телевидение ва радио соҳасида эришган ютуқлари,  мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бериладиган мукофотдир.
Бу йил мукофот 10 та теле-радиостанция учун қуйидаги номинациялар бўйича берилди:
• «Энг яхши инновацион ёндашув учун» - «Зўр-ТВ» телеканали ҳамда «Ўзбегим таронаси» радиостанцияси;
• «Оилавий қадриятлар доим трендда» ғоясини илгари сургани учун» - «Севимли» телеканали,  ҳамда «Ориат ФМ» радиостанцияси;
• «Тезкор, аниқ, батафсил» ахборот тарқатгани учун» -  «УзРепорт-ТВ» телеканали ҳамда  «Пойтахт» радиостанцияси;
• «Марказда ёшлар» ғоясини тарғиб этганлиги учун» - «Менинг юртим» телеканали ҳамда  »Нукус ФМ» радиостанцияси;
• «Ҳудудда етакчи» оммавий ахборот воситаси бўлганлиги учун»- «Истиқлол» телеканали (Бухоро) ҳамда «Рухсор ФМ» (Марғилон) радиостанцияси.
Бу йил ЎзЭОАВМА Экспертлар Кенгаши «Озод юрт тўқинлари» медиа-фестивали ғолибларини аниқлашда «Kantar TNS» телеэшиттиришлари бўйича олиб борган тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олди, дейди ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов. – Бу эса ўз навбатида мамлакат телевидение индустрияси ва миллий реклама бозори учун муҳим янгилик. Ноябрь ойининг биринчи ярмидаги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, «Зўр-ТВ», «Севимли-ТВ», «Менинг юртим» нодавлат телеканаллари томошабинлар томонидан энг кўп кўрилган каналлар сифатида етакчилик қилди. Янгилик ва ахборот сегментида эса ЎзЭОАВМАнинг «Замон» ахборот-таҳлилий дастури ҳамда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастурлари юқорилади.
Фестивал доирасида ўтказилган халқаро конференцияда хорижлик экспертлар Ўзбекистонда телеиндустрия ривожланишини юқори баҳолашди. Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган  4 та нодавлат телевидениенинг очилиши ҳамда ҳудудий телестанцияларнинг рақамли узатиш тизимига ўтганлиги бунинг ёрқин мисолидир. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг