Таниқли кинорежиссёр вафот этди
Немис кинорежиссёри Волфганг Беккер оғир хасталикдан сўнг 70 ёшида вафот этди.
Беккер 2003 йилда «Гуд бай, Ленин!» филми премерасидан сўнг халқаро эътирофга сазовор бўлган.
Филм сюжети Ғарбий ва Шарқий Германия бирлашиши арафасида комага тушган она ва унинг ўғли муносабатларига қурилган. Улар Шарқий Германия (ГДР) яшашган. Онаси ўзига келганидан сўнг (бу пайтга келиб Берлин девори қулаб, Германия бирлашганди) ўғил онасига қаттиқ таъсирланиш салбий таъсир қилиши мумкинлиги учун, бўлаётган улкан ўзгаришларни ундан яширишга уринади.
Берлин деворининг қулашига бағишланган ушбу трагикомедия бир нечта халқаро мукофотларни қўлга киритиб, актёр Даниэл Брюлни катта кинога олиб кирган.
«Гуд бай, Ленин!» 2003 йилда «Оскар»нинг европача талқини — Европа киноакадемияси бош совринига сазовор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter