Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударё дарёсидан режа бўйича энг кам сув ишлатган мамлакат Ўзбекистон бўлди

Амударё дарёсидан режа бўйича энг кам сув ишлатган мамлакат Ўзбекистон бўлди

Гидрометеорологик мутхассис Э. Абдулаҳатов Амударё ҳавзаси сув хўжалик ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди

Ҳисоботга кўра, Амударё июлнинг учинчи ўн кунлигида пишқириб оқиб, мазкур даврда дарёнинг ўрта оқимида (Қорақум каналга кириш қисм) сув миқдори 4 км кубдан бироз ортди. Бу, мазкур давр учун прогноз қилинган қийматдан 0.5 км кубга кўп дегани.

Мутахассиснинг қайд этишича, Нурек сув омборида вазият барқарорлашган. Сув омбор қиш мавсумига электр энергия ишлаб чиқариш учун етарли сатҳда сувни тўлдира олган. 11 км куб ҳажмга мўлжалланган сув омбор ўзида 10.2 км куб сувни жамлаган. 

Помир тоғликларида ҳароратнинг муттасил кўтарилиш фонида музликларнинг жадал эриши Амударёнинг йирик ирмоқларида серсувлилик келтириб чиқарган.

Шунга қарамай, дарёнинг юқори оқимида Тожикистон ва Ўзбекистонда бироз сув етишмади. Ўзбекистон юқори оқимда сув олиш лимитдан 31% кам сувдан фойдаланилган бўлса, тожик томони азим дарёдан 5% га камроқ сув олди. Дарёнинг ўрта оқимида Туркманистонда сув тақчиллиги рўй бермаган. ўзбек томон эса бу қисмда режадаги кўрсаткичдан 7% га кам сувдан фойдаланилган.

Ҳақиқий сув етишмовчилик дарёнинг яна қуйи қисмига тўғри келган. Туркманистон мазкур даврда дарё сувидан фойдаланишни 95% га амалга ошира олган бўлса, ўзбек томони бу даврда Амударё сувидан режа бўйича лимитнинг 69%ини ишлата олган холос. Ўзбек томонида режадаги лимитдан қарийиб 0.3 км куб сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган. Балки бунда ўзбек томони Туямўйин сув омборини тўлдиришга эътиборини қаратгандир.

«Ҳа шундай, қуйи қисмдаги Туямўйин сув омборида дарё тошқин сувларидан фойдаланиб, "сув қамашлар" содир бўлган ва Туямўйин сув омбори август бошига келиб, ўз сувини 3.5 км кубга етказа олди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, июлнинг учинчи ўн кунлигида Амударё трансчегаравий дарёсидан режа бўйича энг кам сув ишлатган мамлакат Ўзбекистон бўлди. Келгусида музокаралар столида мазкур вазиятга ойдинлик киритилиши ва пировард режаларда мазкур вазият юмшатилишига эътибор қаратиш лозим бўлади», – дейди Абдулаҳатов ўз таҳлилида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг