Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам кунлари Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш тартиби эълон қилинди

Байрам кунлари Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш тартиби эълон қилинди

Президентнинг тегишли фармонлари билан жорий йилнинг 30 ва 31 декабр ҳамда 2024 йилнинг 1 ва 2 январ кунлари дам олиш деб эълон қилинган эди.

«Тошшаҳартрансхизмат» ушбу кунларда автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қандай тартибда ташкил этилишини маълум қилди.

Унга кўра:

  • 2023 йил 30 декабр, шанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 31 декабр, якшанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 1 январ, душанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 2 январ, сешанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 6 январ, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг