Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Боғ»лардаги аттракционларда 4 йилда 4 киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган

«Боғ»лардаги аттракционларда 4 йилда 4 киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган

2019-2023 йилни биринчи ярим йиллиги мобайнида аттракционлар билан боғлиқ жами 11 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва бунинг оқибатида тўрт нафар инсон вафот этган.

«Юритимизда фаолият кўрсатаётган аксарият аттракционлар хавфсизлик ва техник талабларга жавоб бермаслиги натижасида турли авария ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келмоқда», – деб ёзмоқда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда республикамиздаги мавжуд аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни тартибга солувчи амалдаги  2 та техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мавжуд.

Бироқ, ушбу ҳужжатларда республикадаги мавжуд аттракционларни марказлаштирилган реестрини юритиш тартиби шунингдек, сув аттракционлари ҳамда ҳаво билан дам бериб шиширилган аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш талаблари соҳасида хуқуқий бўшлиқлар мавжуд бу эса ўз навбатида мазкур йўналишда давлат сиёсатини аниқ белгилашда муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Шу боис Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг «Аттракционларни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Мазкур қоидалар барча турдаги аттракционлар, шунингдек, ёрдамчи қурилмалар учун техник талабларни қўллаш ва амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни ҳамда ушбу талаблар билан боғлиқ монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланиш жараёнларини шунингдек, республикадаги мавжуд аттракционларни марказлаштирилган реестрини юритиш тартибини белгилайди.

Маълумот учун, Республикада жами 148 та маданият ва истироҳат боғлари мавзуд бўлиб, уларда 1 993 та аттракцион фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг