Бугундан иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2-мутахассисликка қабул my.edu.uz платформасида 10 июлдан 10 августгача давом этади.
2-мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
- фуқаролик паспорти ёки ID-карта;
- бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
- хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Ҳукуматнинг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарорига мувофиқ иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш натижалари ҳар йили 30-августга қадар олий таълим муассасалари томонидан эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter