Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

Бугундан иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2-мутахассисликка қабул my.edu.uz платформасида 10 июлдан 10 августгача давом этади. 

2-мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

  1. фуқаролик паспорти ёки ID-карта;
  2. бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
  3. хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Ҳукуматнинг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарорига мувофиқ иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш натижалари ҳар йили 30-августга қадар олий таълим муассасалари томонидан эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг