Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бунёдкор»нинг «стоянка»сини бузиб, кўп қаватли уйлар ва меҳмонхона қуриш таклиф қилинган

«Бунёдкор»нинг «стоянка»сини бузиб, кўп қаватли уйлар ва меҳмонхона қуриш таклиф қилинган

2023-2025 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бунёдкор» стадионига қарашли 5,5 гектарли автотураргоҳ ўрнида меҳмонхона ва кўп қаватли тураржой биноси қурилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорида гап боради.

Ҳужжат матнига кўра, таклиф Тошкент шаҳар ҳокимлигидан чиққан.

«Автотураргоҳнинг жами 5,5 гектар ер участкасида қиймати камида 200 млн АҚШ доллари бўлган меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳни ўз ичига олган замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш таклифи маъқуллансин», – дейилади Президент қарорида.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Ҳукумат ҳамда пойтахт ҳокимлигига «замонавий ишбилармонлик марказини амалга ошириш учун» ер участкасини лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратиш топширилган.

Маълумот учун, ҳужжатда лойиҳа ташаббускорлари ким эканига аниқлик киритилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг