Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 15 ёшли бола ўз онасидан шикоят қилди

Бухорода 15 ёшли бола ўз онасидан шикоят қилди

Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли М.М. (ўғил бола) Болалар омбудсмани котибиятига ўз онасидан шикоят қилди.

М.М. ўз мурожаатида онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келгани, шу сабабли 2023 йилдан буён онасидан алоҳида, бувиси қарамоғида яшаб келаётганини билдирган. Шунингдек, М.М. унинг отаси алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун озодликдан маҳрум қилинганлигини билдириб, синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишига йўл қўймаслик масаласида амалий ёрдам сўраган.

Болалар омбудсманининг сўрови асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур оиланинг ижтимоий вазияти ўрганилган. Жумладан, Бухоро вилояти Жондор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳолатни ўрганиши давомида ҳақиқатдан ҳам боланинг устун манфаатларини она эмас, бувиси таъминлай олиши тўғрисидаги берилган хулосаси асосида М.М. га ва унинг синглисига бувиси расмий равишда васий этиб белгиланди.

Мазкур оиланинг ижтимоий масалалари келгусида ҳам Болалар омбудсмани ва мутасаддилар кузатуви остида бўлиши таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг