Бухорода янги қурилаётган 9 қаватли бинода ёнғин чиқди

Бугун, 24 июль куни соат 12:20да Бухоро шаҳар «Бунёдкор» МФЙда жойлашган янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин қутқарув экипажи соат 12:22да этиб бориб, ёнғин 12:49да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Воқеа жойига 5 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғинининг келиб чиқиш сабаби пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter