Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзордаги клиникада шифокор аёл бошлиғи томонидан калтакланди

Чилонзордаги клиникада шифокор аёл бошлиғи томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган клиникада ишлайдиган шифокор ҳомиладор аёл бошлиғи томонидан калтакланганидан сўнг, аёлнинг қорнидаги боласи тушиб қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 14 июнь куни тахминан соат 18.00 ларда Чилонзор тумани 6-мавзе ҳудудида жойлашган клиника биносида, 1982 йилда туғилган К.А. ва 1982 йилда туғилган У.Х. ўзаро иш фаолияти юзасидан тортишиб қолиб, жанжаллашиб кетишган. Жанжал натижасида фуқаро К.А. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг