Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди
Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.
С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Алия Юнусова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «мавжуд вазият» сабаб ўз истаги билан ишдан кетаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter