Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё уламолари Бухорода йиғилди

Дунё уламолари Бухорода йиғилди

Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари иштирок этяпти.

Дунё уламолари ва меҳмонлар Бухоро шаҳрига зиёратни Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилишдан бошладилар.

Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди.

Шундан сўнг уламолар «Баҳоуддин Нақшбанд» жоме масжидида пешин намозини адо этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг