Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

Энди мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг