Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 6 ой ичида 18 млрд сўмлик электр ўғирланди

Фарғонада 6 ой ичида 18 млрд сўмлик электр ўғирланди

Фарғона вилояти ҳудудида жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 3 минг 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

«Фарғона ҲЭТК» АЖга кўра, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 минг 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 минг 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869,0 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг