Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада бюджетга катта миқдорда зарар келтирган майнинг ферма аниқланди

Фарғонада бюджетга катта миқдорда зарар келтирган майнинг ферма аниқланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган текширувда шаҳарнинг Аччиқкўл маҳалласи ҳудудида жойлашган паррандачилик цехида фуқаро М.Н. электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан майнинг қурилмалари, совутиш ва ёриткич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фуқаро томонидан «Фарғона ҲЭТК» АЖ манфаатига 2,8 млн кВт ҳажмдаги электр токи ёки 2,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорларига асосан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коэффициент қўлланиб, 12,3 млрд сўм маблағ ундириш бўйича қарор қабул қилинган. Шу тариқа ҳуқуқбузарга 5 баробар ўсувчи коеффициент билан жарима тариқасида 9,9 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг