Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада уйида 7 кило наша сақлаб келган шахс аниқланди

Фарғонада уйида 7 кило наша сақлаб келган шахс аниқланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 7 килограммдан зиёд наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 9 февраль куни тумани ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Айтилишича, туманнинг Беруний МФЙда яшовчи 1978 йтлда туғилган фуқаро А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7 кило 170 грамм миқдоридаги наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг