Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги «оҳак завод» бюджетга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирган

Фарғонадаги «оҳак завод» бюджетга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирган

Фарғонада оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши натижасида тизимга 1 млрд сўмликдан зиёд зарар кетирилгани аниқланди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» маълум қилди.

Хабарда айтилишича, инспекция томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Данғара туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Ўрганиш давомида фуқаро Т.А. ўзига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехининг 1 дона оҳак хумдонида 18 та ностандарт газ ёндиргичлар орқали ўша ҳудуддан ўтувчи ер ости газ қувурига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани фош бўлган.

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 1 млрд 54 млн сўмликни ташкил қилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг