Фарзандига жисмоний куч ишлатган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тасвир тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг тахминан август ойларида 1997 йилда туғилган Л.М. Шайхонтоҳур туманида жойлашган яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га қўпол муносабатда бўлиб жаҳл устида урган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийнаш») билан жиноят иши қўзғатилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter