Ҳамширалик ўрнини 2,5 минг долларга «сотмоқчи» бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар З.К. ва Д.К. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий даллилар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter