Ҳиндистон-Покистон можароси: шу соатларда нималар маълум?

Бугун тонгда Покистон армияси Ҳиндистон ҳаво кучлари томонидан мамлакат ҳудудига ракета зарбаси берилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ҳиндистон қуролли кучлари ушбу ҳаракатларини «Покистондаги террорчилик инфратузилмасини нишонга олган «Sindoor» операцияси бошлангани» билан изоҳлади.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бошланган операция давомида Покистон ҳудудидаги 9 та обектга ҳужум қилинган.
Покистон Ҳиндистон зарбалари натижасида тинч аҳоли орасида 8 киши ҳалок бўлганини ва 35 киши яраланини маълум қилди. Ҳиндистон ОАВси эса операцияда камида 12 террорчи ҳалок бўлгани ва 55 нафари яралангани ҳақида хабар тарқатган.
Айни пайтда Покистон ҳаво ҳудудини 48 соатга вақтинча ёпган.
Ўз навбатида, Покистон томони ҳам Ҳиндистондаги нишонларга жавоб ракета ҳужумлари уюштирган. Мамлакат бош вазири Ҳиндистоннинг зарбаларига «мамлакат тўлиқ куч билан жавоб беришга ҳақли» эканини таъкидлади.
Покистон ҳаво мудофааси Ҳиндистоннинг учта самолётини, жумладан, иккита Rafale қирувчисини уриб туширгани ҳақида маълумот берди. Кейинроқ Исломобод бу рақамларни 5 тага етказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter