Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳудудларда ичимлик ва оқова суви нархлари кескин оширилмоқда

Ҳудудларда ичимлик ва оқова суви нархлари кескин оширилмоқда

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ томонидан Тошкент вилояти истеъмочиларига етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун 2023 йил 20  августдан бошлаб янгиланган тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра, қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (ҚҚС сиз):
Ичимлик суви:

  • аҳоли учун –1 метр куб – 1 700 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб - 7 000 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб - 7 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 м метр куб – 850 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб – 1 850 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб – 1 850 сўм.

Шунингдек, «Чимган-Чорбоғ сув таъминоти» МЧЖ томонидан истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун янгиланган тарифлар (ҚҚС сиз):
Ичимлик суви:

  • аҳоли учун –1 метр куб – 1 050 сўм;
    бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб - 1100 сўм;
    улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб - 4 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 метр куб – 300 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб – 350 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб – 2 800 сўм.

«Мусаффо оби ҳаёт» МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ичимлик суви учун янгиланган тарифлар (ҚҚС сиз):

  • аҳоли учун –1 метр куб – 600 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб - 1 000 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб - 3500 сўм;
  • бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 метр куб - 600 сўм

Оқова сув хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 метр куб – 400 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 метр куб – 500 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 метр куб – 1 100 сўм.
  • бошқа улгуржи ташкилотлари учун 1 метр куб - 400 сўм

Шу билан бирга Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 июлдаги қарори билан янги тарифлар (нархлар) тасдиқланган. Унда ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Мазкур қарор расман эълон қилингандан 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.

Ичимлик суви 1 м. куб учун:

  • аҳоли учун — 2140 сўм (аввал 1150);
  • бюджет ташкилотлари учун — 5000 сўм (аввал 2700);
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 5000 сўм (аввал 2700).

Оқова сув 1 м. куб учун:

  • аҳоли учун — 950 сўм (аввал 650);
  • бюджет ташкилотлари учун — 1800 сўм (аввал 1050);
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1800 сўм (аввал 1050).

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 17 июлдаги қарори билан ҳам ичимлик сувининг янги нархлари тасдиқланган. Унда аҳоли учун ичимлик сувининг нархи 2 бараварга оширилган. Қашқадарё вилоятида янгиланган тарифлар ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг