Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит ажратади

Жорий йил 4 октябр куни Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар кўринишидаги молиявий пакетни тасдиқлади.

Қайд этилишича, ушбу ислоҳотлар мамлакатнинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишини жадаллаштиришга қаратилган.

Ҳукуматнинг Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланаётган ислоҳотлар дастури, жумладан, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва энергетика секторларида самарадорликни ошириш, давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мамлакатни атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларга тайёрлигини ошириш каби ўндан ортиқ чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкаларида ва кредитни қоплаш учун узоқроқ муддатлар билан тақдим этилади.

«Бу Ўзбекистонга долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин бўлган катта миқдордаги молиявий ресурсларни тежашга ёрдам беради», – дейилади Жаҳон банки матбуот хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг