Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият ва туризм вазирлиги «Маданият ва маърифат» телеканалига кўз тикяпти

Маданият ва туризм вазирлиги «Маданият ва маърифат» телеканалига кўз тикяпти

Маданият ва туризм вазирлиги «Маданият ва маърифат» телеканали негизида «Karvon» номли телеканал очишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Президентга киритиб, имзолатиб олмоқчи.

Project.gov.uz порталига жойлаштирилган ҳужжатга кўра, «Маданият ва маърифат» телеканали қайта номланишидан ташқари бутун моддий-техник базаси билан бирга Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтади.
Янги номдаги телеканал кино, театр, цирк ва мусиқа каби (вазирлик узундан-узоқ йўналишни санаган) каби йўналишларни ёритади.

Янги телеканалга эса ҳужжат билан айрим масалаларда тўғридан-тўғри шартнома асосида давлат харидларини амалга оширишга, шунингдек, вазирлик билан келишиб, хорижлик мутахассисларни жалб қилишга рухсат бериляпти.
Ҳужжатга кўра, «Karvon» телеканали штат бирликлари сони жорий йил 1 октябрдан 20 фоизга, 2024 йилдан эса 20 фоизга, шу жумладан, бошқарув ходимлари сонини 94 бирликка босқичма-бочқич мақбуллаштирилади. Шунинг ҳисобидан ходимлар ойлик маошлари оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг