Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин ва кумушни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас — Фатво маркази

Олтин ва кумушни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас — Фатво маркази

Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Мазкур ҳолатга Мусулмонлар идораси Фатво маркази муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.

«Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас. Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган», – дейилади муносабатда.

Шунингдек, муносабатда шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.

«Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун «ҳаром билан даволаниш» бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас», дейилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг