Ўзбекистон 2 ойда 4,6 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилди

2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 10,8 млрд АҚШ долларни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 973,3 млн АҚШ долларига ёки 9,9 фоизга ошган.
ТСАда экспорт ҳажми 4 млрд 643 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январь-февраль ойига нисбатан 27,7 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 6 млрд 202,6 млн АҚШ долларига (0,6 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида – 1 559,6 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
2025 йил январь-февраль ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлари Россия (11,8 фоиз), ХХР (6,5 фоиз), Афғонистон (4,5 фоиз), Қозоғистон (4,0 фоиз), Туркия (3,9 фоиз), Франция (3,1 фоиз), Қирғиз Республикаси (2,6 фоиз), БАА (2,1 фоиз), Тожикистон (1,5 фоиз) ва Покистон (1,3 фоиз) каби давлатлар бўлган. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 41,3 фоизни ташкил этди.
Экспорт таркибида товарлар улуши 74,7 фоизни ташкил этиб, асосий улуш саноат товарлари (12,4 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (6,3 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,9 фоиз) ва турли хил тайёр буюмлар (3,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 162 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (19,2 фоиз), Россияда (14,9 фоиз), Қозоғистонда (6,1 фоиз), Туркияда (3,9 фоиз) ва Афғонистонда (2,5 фоиз) қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter