Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатдан енгил автомобил олиб киргани айтилди

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатдан енгил автомобил олиб киргани айтилди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 134,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 026 та енгил автомобил импорт қилган.

Статистика агентлигига кўра, бу борадаги кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 925 тага камайган. 

2 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 2540 та
  • Корея – 2081 та
  • АҚШ – 217 та
  • Япония – 58 та
  • Гонконг – 56 та
  • Германия – 36 та
  • БАА – 12 та

Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон 34 та хорижий давлатдан 30 мингтадан ортиқ енгил автомобиллар импорт қилган. Автомобиллар импортида асосий улушлар Хитой (11 159 та), Корея  (9 414 та) ва Қозоғистон (7 208 та)га тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг