Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон – Колумбия ўйинида йиғлаган болакай ким?

Ўзбекистон – Колумбия ўйинида йиғлаган болакай ким?

фото: https://www.facebook.com/

Унинг исми Исфандиёр. Видеоси бутун дунёда тарқаб кетди, барча машҳур нашрлар у ҳақида ёзди.

“Ҳозир Мексикада тонг отгани йўқ, – дейди Исфандиёрнинг отаси Бектош Ҳотамов. – Меҳмонхонага телефон қилиб, мени уйғотишди, ФИФА расмийлари, BBC, CNN, хуллас, мен таниган ва танимаган барча учрашмоқчи”.

Америкадаги брендлар, спорт ва болалар компаниялари ҳам боғланган.

Нашрлар, асосан, Ўзбекистон ҳақида, Исфандиёрнинг футболга қизиқиши, юртимиздаги футбол ҳақида сўради. Ота-бола қўлдан келганча жавоб беришди. Эронлик машҳур карикатурачи Hamid Saxari томонидан тайёрланган мультфильм ҳам машҳур бўлди.

Аслида ҳаммаси бошқача бўлган. Ҳотамовлар оиласи ўтган йили Абу-Дабидаги ўйинга бориб келгач, жаҳон чемпионатига боришни ҳам ният қилди. АҚШ визаси учун ариза топширган.

Элчихонада суҳбат ўтказган ходим Бектош Ҳотамовни сўроққа тутди:

– Нима иш қиласиз?

– Адвокатман, @profiuniversity @profischooluz асосчисиман, 100.00 нафардан ортиқ талаба ва ўқувчига таълим бериб келамиз, – деди Б.Ҳотамов.

Ходим: “тўхтаб туринг, мен бир маслаҳатлашиб чиқай”, деб ичкарига кириб кетди. Кейин чиқиб, “сизга ҳозир виза беролмаймиз, лекин рад ҳам қилолмаймиз, қайта текширув қилишимиз керак, бизда бу 121-маъмурий текширув дейилади” деди ва бир қоғоз ва паспортларини тутқазди...

Орадан салкам бир йилга яқин вақт ўтди. Бектош Ҳотамов чемпионатга улгуриш учун қайтадан ариза бериш керак деб ўйлади. Бу сафар болаларни қолдириб, фақат аёли билан ҳужжат топширишга қарор қилди. 221G “отказ” эмаслигини эшитгач, mail дан элчихонага хат ёзишди. Қарангки, бутун бошли оилага рухсат тегди.

Улар учта ўйинни ўтказиб қайтмоқчи эди, лекин Исфандиёрнинг видеоси оммалашгач, Колумбия Савдо, саноат ва туризм вазирлиги қошидаги ProColombia агентлигидан алоқага чиқишди. Бу агентлик Колумбияни дунёга танитиш бўйича бош давлат маркетинг агентлиги бўлиб, ўйинлар тугагач, оилани Колумбияга таклиф қилди, виза ва бошқа барча харажатларни қоплашлари, оилавий бўлиб келишни сўрашди. Уларнинг айтишича, видео Колумбия бўйлаб тарқалган ва колумбияликларнинг инсонийлиги, меҳрибонлигини бутун дунёга кўрсатган.

Режалар ўзгариб кетди. Меҳмонхоналар, авиачипталар ҳаммасига тўлаб, барча харажатларни қоплашини айтишди.

Хуллас, Исфандиёр Ўзбекистон термаси жамоаси учун йиғлаб, довруғ қозонди.

Акбар Анваров

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг