Ўзбекистонга бир ойда 678,7 минг хорижлик туристик мақсадларда келган

2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган чет эл фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 461 277 нафар
- хизмат юзасидан – 88 336 нафар
- сайёҳлик – 75 392 нафар
- тижорат – 41 196 нафар
- даволаниш – 8 966 нафар
- ўқиш – 3 508 нафарни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter