Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларнинг 39 фоиздан ортиғи автомобил йўллари пиёда учун хавфли деб ҳисоблайди

Ўзбекистонликларнинг 39 фоиздан ортиғи автомобил йўллари пиёда учун хавфли деб ҳисоблайди

«Юксалиш» ҳаракати томонидан аҳоли ўртасида автомобил йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, автомобил йўллари ва ички йўллар ҳолати бўйича ижтимоий сўров ўтказилди.

Сўровда жами 2 743 нафар респондент қатнашиб, уларнинг 46,36 фоизи қишлоқда яшовчилар ва 44,94 фоизини шаҳар аҳолиси ташкил этди.

Сўров иштирокчиларининг 39,24 фоизи ўзи яшайдиган ҳудуддаги автомобил йўллари пиёдалар учун хавфсиз эмаслигини қайд этган.

38,98 фоиз респондент эса «ўртача» ва 21 фоизи «хавфсиз» деб баҳолаган.

«Аҳоли пунктларидаги автомобил йўлларининг пиёдалар кесиб ўтиш жойларида хавфсизлик таъминланганми?" деган саволга 40,99 фоиз респондент «ҳа» деб жавоб берган болса, 30,87 фоиз хавфсизлик таъминланмаганини қайд этган.

Хавфсизлик «етарлича эмас» деган жавоб 27,07 фоиз респондент томонидан белгиланган.

Бу рақамлар аҳоли пунктидаги пиёдалар хавфсизлиги билан боғлиқ инфратузилмада камчиликлар борлигини кўрсатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг