Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини Сиёб каналига ташламоқчи бўлган аёл қутқарилди

Ўзини Сиёб каналига ташламоқчи бўлган аёл қутқарилди

Самарқандда ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, бугун соат 16:00лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида  1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.

Ҳодисага рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг