Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди

Президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида, ҳокимнинг ҳисоботини тинглаб, Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Жумладан:

- Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

- йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;

- Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

- Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

- «Рубикон Вотер» технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

- 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

- йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда «Она ва бола тиббиёт маркази»ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғуруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида «Янги Ўзбекистон» массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг