Қашқадарёда 2.5 гектар ғалладан бўшаган ер ёниб кетди

Бугун, 9 июль куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг «Қўшчинор» маҳалласи ҳудудидаги ғалладан бўшаган дала майдонларининг бирида ёнғин содир бўлди.
Қайд этилишича, Яккабоғ тумани ФВБдан биринчи ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 15.58 ларда етиб борган. Иккинчи қўшимча ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 16.05 ларда воқеа жойига етиб келган.
Аниқланишича, ёнғин соат 16.18 лар бевосита маҳаллий аҳоли ёрдамда бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида тахминан 2,5 гектар ғалладан бўшаган (сомон) майдон ва йўл четидаги қуриган хас-ҳашаклар ёнган.
Ҳозирда рўй берган ёнғин сабабига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter