Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги ЙТҲда ҳам мактаб ўқувчиси қурбон бўлди

Қашқадарёдаги ЙТҲда ҳам мактаб ўқувчиси қурбон бўлди

Жорий йилнинг 19 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, шаҳардаги 11-мактабнинг 1-«Б» синф ўқувчиси О.И. жорий йил 19 апрел куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.

Ўқувчи зудлик билан Шаҳрисабз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан ўқувчи вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи қамоққа олинган.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 26 ёшли ҳайдовчи икки ўқувчининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг