Қўқонда дўкондан пул ва бошқа буюмларни ўғирлаган 2 нафар шахс ушланди

Қўқон шаҳрида савдо дўконидан 300 АҚШ доллари, 400.000 сўм пул, 1 дона нархи 2.500.000 сўмлик тилло узуги ва қиймати 650.000 сўмлик тамаки маҳсулотларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳар. Қ.Ў исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 11 январь куни номаълум шахс Истиқлол кўчасида жойлашган савдо шохобчасига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан 300 АҚШ доллари, 400.000 сўм пуллари, 1 дона нархи 2.500.000 сўмлик тилло узуги ва қиймати 650.000 сўмлик тамаки маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.С ва Т.I.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter