Қорақалпоғистон собиқ ИИВ вазирининг Жўқорғи кенгесга раис этиб сайланиши кутилмоқда

Бир муддат аввал Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат раҳбари Жўқорғи кенгеснинг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади.
Xabar.uz манбаларига кўра, бугун Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Кенгес раиси лавозимида фаолият юритиб келган Мурат Камалов ўрнига бошқа раис сайланиши кутилмоқда.
Асосий номзод сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, собиқ ҚИИВ вазири Аманбай Орынбаев номзоди кўрсатилмоқда.
Аманбай Орынбаев куни кеча Жўқорғи кенгеснинг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозониб, депутат сифатида рўйхатга олинганди.
Маълумот учун Мурат Камалов ҳозирги лавозимида 2020 йилнинг октябр ойидан буён фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter