Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санэпид қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати топширилди

Санэпид қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати топширилди

Жорий йил 18 апрелдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга ошириладиган бўлди.

Бунда 2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

  • маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
  • барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
  • ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг