Шавкат Мирзиёев Халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди.
Сўнгги йилларда энг замонавий стандартларга мос инфратузилма яратилгани туфайли Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбирлар — олий ва юқори даражадаги саммитлар, конференция ва конгрессларнинг анъанавий мезбонига айланди.
2022 йилда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан «Буюк ипак йўли» мажмуаси бунёд этилгани бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиб, Самарқанднинг халқаро марказ сифатидаги салоҳиятини янада оширди.
Бугун Президент ушбу халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди. Мажмуада хорижий делегациялар ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайликларни кенгайтиришга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда, қатор янги объектлар қурилмоқда.
Жумладан, марказ ҳудудида концерт зали барпо этилмоқда ва замонавий акустика ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Президентимиз хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.
Шу ернинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан давлатимиз раҳбарига ҳисобот берди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Самарқандда йирик халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Бугунги кунда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити ва Иқлим форуми, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» саммити, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter